Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Бугун буюк Соҳибқирон Aмир Темур таваллудига 685 йил тўлди

« Назад

Бугун буюк Соҳибқирон Aмир Темур таваллудига 685 йил тўлди 09.04.2021 14:40

photo_2021-04-09_13-27-56

1336 йил (бундан 685 йил олдин) – йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси Aмир Темур дунёга келган.

У ҳижрий 736 йил 25 шаъбонида (1336 йил 9 апрелида), сешанба куни, ўн икки ҳайвонли Турк тақвимига кўра сичқон йилида, Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани)да туғилган.

Соҳибқирон – Aмир Темурга замондошлари томонидан унинг толейига қараб берилган ном. Муштарий ва Миррихнинг бир-бирига яқинлашган ҳолати “Қирон буржи” деб аталади, Aмир Темур Муштарий (Юпитер) ва Миррих (Марс)нинг бир-бири билан яқинлашган фурсатларида туғилган, деб ҳисобланади. Эътиқодга кўра, бундай бола келажакда тож-тахт ва бахт-саодат эгаси бўлади.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: