Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Бугун “Алпомиш ва Барчиной” ҳалқаро турнирига старт берилди

« Назад

Бугун “Алпомиш ва Барчиной” ҳалқаро турнирига старт берилди 24.02.2021 17:54

Бугун, 24 февраль куни мусобақаларнинг очилиш куни сифатида қизғин давом етмоқда. Очилиш маросимида Миллий Олимпия Қўмитаси вице-президенти Ш.Тошматов, Республика олимпия заҳиралари коллежи директори М.Алиев ва Ўзбекистон Камондан отиш федерацияси президенти О.Имамов нутқ сўзлашди. Очилиш нутқидан сўнг мадҳиялар садоси остида давлат байроқлари тантанали равишда кўтарилди ҳамда мусобақа очиқ деб эълон қилинди. 

Мусобақаларда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан маҳоратли спортчилар иштирок этишмокда. Шу билан бир қаторда бу турнирда Республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Фаргона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг спортчилари ҳам катнашмоқда. Бу турнирда умумий ҳисобда 100 дан ортиқ спортчи иштирок этади. 

Қор ёгиши ва хавонинг совуклигига қарамасдан бўлиб ўтаётган халқаро турнирда мерганларимизга омад тилаб қоламиз.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: