Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Амир Темур ва унинг камончилик қобилияти ҳақида қизиқарли фактлар

« Назад

Амир Темур ва унинг камончилик қобилияти ҳақида қизиқарли фактлар 09.04.2021 16:29

amir-temur1

Тарихий маълумотларга қараганда, Амир Темур нафақат қиличбозлик, от чоптиришда, балки камончиликда ҳам етук истеъдод соҳиби бўлган. Манбаларда ёзилишича, у бир пайтнинг ўзида 2 тадан 10 гача камон ўқларини нишонга йўналтира олган. Аскарларини ҳам бундай маҳоратга эга бўлиши учун доимий машғулотларда шуғуллантириб борган. Чунки ҳар бир камончи бунчалик миқдордаги ўқлар сони билан бир қанча душман аскарларини ер тишлатиши мумкин бўлган.

Албатта ўқнинг мўлжалга қандай тегиши мерганнинг маҳоратига ҳам боғлиқ. Ўзининг ақлий ва жисмоний ҳолатига кўра Амир Темур 200-300 метр узоқликдаги душманни ярадор қила олган. Шунингдек 100-200 метр узоқликдаги душманни об-ҳаво ва кўриниш даражасига қараб бош ёки  кўкрак қисмидан аниқ нишонга олган. Ҳаттоки от устида туриб 50-70 метр узоқликдаги нишонни аниқ текиза олган.

Амир Темурнинг ноёб яна бир жиҳатларидан бири 50 метр узоқликдаги тангаларни бехато ура олганлигида. Одатда ғалабалардан сўнг ўтказиладиган байрамларда аскарлари билан биргаликда мусобақалашган. Ўйинни ҳалол ўтиши ва агарда ундан кучли мерганни кўрса, унга нисбатан ҳурмат кўрсатган. Манбаларда ёзилишича, унинг ўзи камон ва ўқ ясашни ҳам жуда яхши билган. Бу соҳада ўз даври учун бир қанча янги ихтироларни ҳам яратган экан.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: