Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

“Алпомиш ва Барчиной” ҳалқаро турнирининг учинчи куни

« Назад

“Алпомиш ва Барчиной” ҳалқаро турнирининг учинчи куни 26.02.2021 21:17

Бугун, 26 февраль куни мусобақаларнинг навбатдаги учинчи куни ҳисобланади. Бугун бўлиб ўтган финалолди баҳслари юкори рухда кечди. Турнирнинг ҳал қилувчи босқичига йўлланма берувчи бу ўйинларда спортчилар ўз маҳоратларини кўрсатишга харакат қилишди. Кескин ва рақобатли курашлардан сўнг кучлилар финал йўлланмаларини қўлга киритдилар.
Бугунги баҳслар натижаларига кўра қуйидаги спортчилар финал баҳсларига йўл олдилар.
 Олимпик раунди:
Эркаклар ўртасида:
3-ўрин Гафуров Зокиржон (Ўзбекистон имиллий терма жамоаси)
Сармамбетов Юнус (Ўзбекистон миллий терма жамоаси) ва Рустамов Сардор (Тошкент терма жамоаси) олтин медал учун баҳслашади.

Аёллар ўртасида:
3-ўрин Шарбекова Асел (Қирғизистон)
Юнусова Камола (Ўзбекистон миллий терма жамоаси) ва Абдусатторова Зиёдахон (Тошкент терма жамоаси) олтин медал учун баҳслашади.

MIX (аралаш жамоа):
3-ўрин Унгалов Озодбек ва Нурманова Мунира (Самарқанд терма жамоаси)
Гафуров Зокиржон, Солдатенко Анастасия (Ўзбекистон миллий терма жамоаси) ҳамда Сармамбетов Юнус, Абдусатторова Зиёдахон (Тошкент терма жамоаси) олтин медал учун баҳслашади.

Жамоа беллашуви:
Эркаклар ўртасида:
3-ўрин Қирғизистон миллий терма жамоаси
Ўзбекистон миллий терма жамоаси  ва Тожикистон миллий терма жамоаси олтин медал учун баҳслашади.

Аёллар ўртасида:
3-ўрин Қирғизистон миллий терма жамоаси
Ўзбекистон миллий терма жамоаси  ва Тожикистон миллий терма жамоаси олтин медал учун баҳслашади.

Турнирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан келган  спортчилар иштирок этмокдалар. Шунингдек мусобақаларда Республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Фаргона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг спортчилари ҳам иштирок этади. 

Қўшни давлатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаётган бу халқаро турнирда камончиларимизга омад тилаб қоламиз.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: