Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

“Алпомиш ва Барчиной” ҳалқаро турнирининг финал куни

« Назад

“Алпомиш ва Барчиной” ҳалқаро турнирининг финал куни 27.02.2021 23:24

Бугун, 27 февраль куни мусобақаларнинг финал куни ҳисобланади. Турнир ёпилиш маросимига Бутунжахон камондан отиш федерацияси президенти ва Туркия Миллий Олимпия Қўмитаси президенти профессор,доктор УГУР ЭРДЕНЕР ташриф буюрди. Бугун бўлиб ўтган финал баҳслари юкори рухда кечди. Турнирнинг финал босқичидаги ўйинларда спортчилар олтин,кумуш ва бронза медаллари учун кураш олиб боришди. Қизиқарли ва таасссуротларга бой бўлиб ўтган курашлардан сўнг медаллар ўз эгаларига топширилди.
Бугунги баҳслар натижаларига кўра қуйидаги спортчилар финал баҳсларининг совриндорлари рўйхатидан жой олишди.

70+70 машқи:
Эркаклар ўртасида:
1 ўрин – Гафуров Зокиржон   (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2 ўрин – Абдулхамидов Шохжахон  (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
3 ўрин – Рустамов Сардор   (Тошкент жамоаси)

Аёллар ўртасида:
1 ўрин – Юнусова Камола   (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2 ўрин – Абдусатторова Зиёдахон  (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
3 ўрин – Махмудова Мафтуна  (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)

Олимпик раунди:
Эркаклар ўртасида:
1 ўрин – Сармамбетов Юнус   (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2 ўрин – Рустамов Сардор    (Тошкент терма жамоаси)
3 ўрин – Гафуров Зокиржон   (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)

Аёллар ўртасида:
1 ўрин – Абдусатторова Зиёдахон  (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2 ўрин – Юнусова Камола   (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
3 ўрин – Шарбекова Асел   (Киргизстан)

MIX:
Эркаклар ўртасида:
1 ўрин – Ю.Сармамбетов, З.Абдусатторова (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
2 ўрин – З.Гафуров, А.Солдатенко  (Ўзбекистон миллий терма жамоаси)
3 ўрин – О.Унгалов, М.Нурманова.  (Самарқанд)

Жамоа беллашуви:
Эркаклар ўртасида:
1 ўрин – Ўзбекистон   
2 ўрин – Тожикистон  
3 ўрин – Кирғизистон   

Аёллар ўртасида:
1 ўрин – Ўзбекистон   
2 ўрин – Тожикистон  
3 ўрин – Кирғизистон   

Турнирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан келган  спортчилар иштирок этдилар. Шунингдек мусобақаларда Республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Фаргона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг спортчилари ҳам иштирок этди. 
Қардош давлатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаётган бу каби халқаро турнирлар бардавом бўлаверсин.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: