Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

“Алпомиш ва Барчиной” ҳалқаро турнири юкори руҳда давом этмоқда

« Назад

“Алпомиш ва Барчиной” ҳалқаро турнири юкори руҳда давом этмоқда 25.02.2021 20:12

Бугун, 25 февраль куни мусобақаларнинг навбатдаги иккинчи куни ҳисобланади. Кечаги ноқулай об-ҳаво шароитидан сўнгра майдонга анча мослашиб олган спортчилар ўз чиқишларини давом эттирмоқдалар. MIX шаклида давом этаётган бугунги баҳсларда спортчилар ўз маҳоратларини ҳар томонлама кўрастишга харакат қилишмоқда.

Турнирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан келган  спортчилар иштирок этишмокда. Шунингдек мусобақаларда Республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Фаргона вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг спортчилари ҳам иштирок этади. 

Қардош давлатларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаётган бу халқаро турнирда камончиларимизга омад тилаб қоламиз.


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: