Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Адабиётшунос олим Навоий мероси ҳақида сўзлаб берди

« Назад

Адабиётшунос олим Навоий мероси ҳақида сўзлаб берди 08.02.2021 18:00

Ўзбекистон камондан отиш федерациясида Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан терма жамоа аъзолари ва адабиётшунос олим иштирокида учрашув ташкил этилди.

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи директори ўринбосари Отабек Жўрабоев ёшларга улуғ аллома ва мутафаккир қолдирган бой маънавий мерос, унинг шоҳ Ҳусайн Бойқаро ёнидаги адолатли дўст ва ҳаммаслак сифатида давлат арбоби бўлгани, унинг бунёдкорлик хайрия ишлари ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, шоирнинг ҳарб илмини мукаммал билгани, асарларида чавандозлик, човгон, шатранж, хусусан, бугунги кунда ёшлар севиб шуғулланаётган тирандозлик – камондан отиш спортини яхши билгани ҳақидаги фикрлар спортчиларни бефарқ қолдирмади.

Учрашув давомида спортчи-ёшлар ҳазрат ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: