
Бугун 17 апрель Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси Абдусатторова Зиёдахонни туғилган куни билан федерация ҳамда барча камондан отиш мутасаддилари номидан чин қалбимиздан табриклаймиз!!! Умри узоқ соғ саломат бўлсин, жаъмики эзгу тилакларига тилакдошмиз!!! Келгусидаги барча бўладиган мусобақаларда омад ёр бўлсин! Хаётда доим юзи ёруғ бўлсин.Ота онасини қолаверса яқинларини бахтига соғ бўлиб юринг!
Маълумот учун, Абдусатторова Зиёдахон 2001 йил Фарғона вилоятида туғилган. Ўзбекистон чемпионатларини бир неча бор ғолиби, Халқаро турнирлар совриндори. 2019 йил октябрь ойида Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ўз тенгдошлари орасида 3-ўринни эгаллади. Катталар ўртасида 4-ўрин қўлга киритган. Бу Камондан отиш спорт туридан тарихий натижанинг соҳибасидир.