
Ҳабарингиз бор, хозирги кунда бутундунёда коронавирус эпидемияси авж олиб бормоқда, карантин эълон қилингани қарамай мамлакатимизда спорт соҳасида хам ижобий ўзгаришлар, онлайн бўлса хам мутасадилар спортни ривожлантириш борасида ҳаракатни давом эттириб келишмоқда.
Ҳусусан, хар йили бутундунёда 23 июнь куни олимпия куни кенг нишонланади. Мамлакатимизда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан ушбу кунга бағишлаб турли тадбирлар ташкил этилиб келинади. Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳам
“23 июнь Олимпия кунига бағишлаб” 23 июнь куни эркаклар ва аёллар ўртасида “Ўртоқлик учрашуви” мусобақасини ташкил этмоқда. Мазкур мусобақа онлайн тарзда “ZOOM” программаси орқали олиб борилади. Ушбу мусобақани ташкил этишда асосий кўзланган мақсад юртимизда камондан отиш спорт турини янада тарғиб қилиш орқали катта спортга қадам қўйишдан иборатдир. Бунда Халқаро олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмиталарининг ўринлари беқиёсдир. Мусобақа натижаларини эълон қилиб борамиз! Барча спортчиларга омад тилаймиз!