Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

2030 ва 2034 йилги Осиё ўйинлари мезбонлари аниқ бўлди

« Назад

2030 ва 2034 йилги Осиё ўйинлари мезбонлари аниқ бўлди 16.12.2020 17:45

Айни пайтда Ўмоннинг Маскат шаҳрида Осиё Олимпия Кенгашининг 39-Бош ассамблеяси бўлиб ўтмоқда.

Ассамблея кун тартибидаги асосий масалалардан бири 2030 йилги ёзги Осиё ўйинларига мезбон сайлаш бўлиб, бироз аввал 10 йилдан сўнг ўтадиган ушбу мусобақани қабул қиладиган давлат номи аниқ бўлди. 

Овоз бериш якунига кўра, Қатарнинг Доха шаҳри 2030 йили XXI ёзги Осиё ўйинларини ўзида қабул қиладиган бўлди. Ушбу шаҳар рақобатда Саудия Арабистоннинг Ар-Риёд шаҳридан устун келди.

Таъкидлаш жоиз, Шайх Аҳмад Ал Сабаҳ тадбир давомида ушбу овоз бериш жараёнида имкониятни бой берган шаҳар 2034 йилги ёзги Осиё ўйинларини қабул қилишини айтиб ўтди. Демак, 2030 йил Доха, 2034 йил эса Ар-Риёд шаҳарлари ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилишади.

Шунингдек, ассамблеяда Тошкент шаҳри 2025 йил бўладиган IV ёшлар Осиё ўйинларини қабул қилиши расман тасдиқланди.

 

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси матбуот хизмати


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: