Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

« Назад

1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган. 11.08.2020 15:56

Бутун халқнинг аза тутишига сабаб бўлган ҳодиса Днепродзержинск осмонида содир бўлган. Ўшанда ўзбек футболи ифтихори саналган “Пахтакор” жамоаси аъзолари самода ҳалокатга учрашган. Бу ўзбек футболи учун катта йўқотишга айланган.
Ушбу ҳалокатдан жуда кўпчилик ўзини йўқотиб қўйган. Чунки ўша мавсумда «Пахтакор» ишончли ўйин кўрсатиб, юқори ўринлардан жой эгаллашга ҳақли эканлигини исботлаб келаётганди. Ҳатто, баъзи мутахассислар жамоанинг яқин йиллар ичида Еврокубокларда ўйнаши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилаётганди. Фожиа оқибатида нафақат кўплаб инсонлар ҳалок бўлди, балки бу ўзбек футболининг ривожланишига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Футбол ичида бўлган бир бутун бир авлоддан ажралиб қолганмиз.
Ушбу санада ўзбек футболи тарихида ўчмас из қолдирган 
«Пахтакор»-79ни эслаш, ёдга олиш ва уларнинг ҳаққига дуо қилиш барча учун ҳам қарз, ҳам фарз. Биз ўша «Пахтакор»ни ҳеч қачон унутмаймиз. Самода ҳалок бўлган 17 нафар қаҳрамонлар доимо биз билан бирга!
Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: