Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни!

« Назад

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни! 14.01.2021 08:00

Юртимиз сарҳадларини мард ва жасур ўғил-қизлар қўриқлайди. Улар ҳар томонлама баркамол, жисмонан етук ва бақувват бўлмоғи керак.

Спорт армия сафига ана шундай ватанпарвар, соғлом фарзандларни етиштириб берувчи соҳадир. Осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги жанговор армия вакиллари биландир.

Чегараларимизни кўз қорачиғидек асраётган аскар ва офицерларимизни, ҳарбий хизматчиларимизни, юртимизнинг фидойи ва садоқатли ўғлонларини Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз. Уларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилаларига бахт-саодат тилаб қоламиз.

 

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси жамоаси


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: