Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Ҳамдардлик билдирамиз

« Назад

Ҳамдардлик билдирамиз 19.01.2021 17:32

Термиз  олимпия захиралари коллежининг камондан отиш бўйича мураббийи Александр Шрамко 67 ёшида вафот этди.

Александр Михайлович 1954 йил 2 июнда Сурхондарё вилоятида туғилган. 1975 йилда Термиз давлат педагогика институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини
1974 йилда Термиз шаҳридаги ёшлар спорт мактабида мураббийликдан бошлаган. Шундан сўнг, турли йилларда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида ёшларга соҳа сирларини қунт билан ўргатиб келган.

Александр Шрамко 2005 йилдан то шу кунгача Термиз олимпия захиралари  коллежида камондан отиш спорти бўйича мураббийлик қилиб, кўплаб ёшларни кашф этди. Ўғли Василий ҳам ота изидан бориб, ушбу даргоҳда ёш спортчиларга камондан отиш сирларини ўргатиб келяпти. 

Фидойи мураббий, жонкуяр устоз Александр Михайлович Шрамко вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси жамоаси


Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: