Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Камондан отиш федерациясида диетологи Тошматова Гўзал билан интервью

        Камондан отиш федерациясида диетологи Тошматова Гўзал билан интервью

    - Ассалому алайкум Гўзал Адилходжаевна, яхшимисиз? Cоғ саломатмисиз? Анча ўзингизга келиб қолдингизми? Биринчи навбатда ўзингиз хақингизда бироз гапириб ўтсангиз, қандай қилиб карантинда бўлаётган юртдошлармиз хизматига бориб қолдингиз?

    - Валейкум ассалом, рахмат яхшиман. Аввало ўзим хақида қисқача айтиб ўтадиган бўлсам Мен Тошкент тиббиёт академияси магистр талабаларига овқатланиш гигиенаси, таомнома тузиш ва уни таҳлил қилиш бўйича дарс олиб бораман, шу билан биргаликда Ўзбекистон камондан отиш федерациясида хам ўриндош диетолог лавомида вазифамни адо этиб келмоқдаман. Маълумки Covid-19 пандемияси Ўзбекистонга кириб келгандан сўнг тиббий профилактика соҳасида фаолият олиб бораётган врачларга эхтиёж туғилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент тиббиёт академиясидаги врач-педагогларни хам карантин зоналарида профилактик ишларни кучайтириш ва эпидемиологик ҳолатни назорат қилиш мақсадида бизларни хам шу зонада ишлашга жалб этишди. IMG_20200412_130023_060

    - У ердаги кунлик қилган ишларингиз бўйича айтиб ўтсангиз?

   - Юқори Чирчиқ тумани, Нурли замин карантин зонаси бир неча минг кишига мўлжалланган. Карантин зона бир қанча блокларга ажратилган. Мен иккинчи блокда Санкт Петебургдан кириб келган 246 нафар Ватандошларимизни 29.03-13.04.20 йилгача умумий назоратдан ўтказишдан иш бошладим. Энг аввало сўраб-суриштириб шикоятлари бор ёки йўқлиги аниқланди, ҳар куни икки маҳал уларни тана ҳароратлари ўлчаб борилди, хоналарини дезинфекция қилинишини назорат қилиш шубхаси бор беморларни тез ёрдам чақириб ўз йўналишлари бўйича шифохонага юбориш, иложи борича бир-бирлари билан алоқани камайтириш учун хонадан чиқмаслигини назорат остига олишда иштирок этдим.Тиббий ёрдамга муҳтож бўлган инсонларга дори-дармонларини ўз вақтида бериб тиббий ёрдам кўрсатилди. IMG_20200412_125504_984

      - Барча карантинда бўлаётган юртдошларимизни шарт шароитлари қай даражада?

      Карантин зонасида шароит жуда хам яхши, иссиқ ва совуқ сув, кондиционер, телевизор, хар бир хонада телефон алоқаси, энг асосийси уч махал иссиқ овқат ва витаминларга бой бўлган салатлар билан овқатланиш яхши йўлга қўйилган. Уч маҳал иссиқ овқатдан ташқари тоза ичимлик суви, олма, мандарин, шоколад каби озиқ-овқатларни қўшимча тамадди кўринишида хар куни бериб борилди. Уларни эхтиёжлари учун барча гигиеник воситалар, ниқоблар билан таъминланиши яхши йўлга қўйилган.

    - У ерда ишлашга таклиф бўлганда хаёлингиздан нималар кечди? Турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингиз боришингизга қарши бўлишмадими?

    - Тўғри ишга таклиф қилишганда аввало оилам ҳақида ўйладим, уйда оила даврасида муҳокама қилдик, чунки келаётган инсонлар орасида касаллик борлиги тезда аниқланмаслиги, белгиларни яширин бўлишини хам ҳисобга олдик. Лекин барча гигиеник қоидаларга амал қилган ҳолда Ватанимиз олдида ўз бурчимни адо этишим кераклиги ҳақида турмуш ўртоғим кўп тушунтирди. Турмуш ўртоғим хам кўп йиллар давомида ички ишларда ишлаб Ватанга хизмат қилиш туйғуси баланд бўлганлиги сабабли қаршилик қилмадилар.

   - Нима деб ўйлайсиз коронавирус юртимизга етиб келганда мамлакатимиз тайёр эдими?

   - Covid-19 пандемияси Ўзбекистонга кириб келишига мамлакатимиз тайёр ва кириб келаётган Ватандошларимизга жуда катта эътибор бериб уларни соғ-саломат ўз хонадонларига кириб боришларига барча имкониятиримиз етарли.

   - Мутахассис сифатида нима деб ўйлайсиз қачон бу касалликни буткул енгамиз? 

   - Албатта касалликни буткул енгамиз, бунинг учун Ўзбекистонда барча шарт – шароитлар етарли. Бу касалликни енгиш ва камайтиришда об-ҳавони хам таъсири катта. Хаво ҳарорати+30 С га кўтарилиши касаллик вирусларини тезда енгиш имкониятини оширади. Бунга эса бир оз вақт керак.

   - У ердаги юртдошлармизнингкайфиятлари яхшими? - Иш фаолиятим давомида кўпчилик инсонлар билан мулоқотда бўлдим. Юртдошларимиз уларни шундай яхши шароитларда кутиб олинишини билмаганликларни айтишди. Кетиш вақтида чуқур миннатдорчиликларини изҳор этишди.

   - Биз биламиз камондан отиш федерациясида диетолог лавозимида фаолият олиб боряпсиз? Айтингчи хозирги кунда спортчилар билан қандай холатда ишлаяпсиз умумун олганда назорат қила оляпсизми?

  - Карантин бошланиш даврида спортчилар билан телеграмм орқали боғланиб турган эдик, лекин вақтинча уларни назорат қила олмай қолдим. Бунинг учун раҳбариятдан узр сўрайман. Бугунги кундан бошлаб хар бир спортчимиз билан телефонда боғланиб баҳорда қандай таомлар истеъмол қилиш кераклиги хақида суҳбат олиб боришга харакат қиламан. IMG_20200412_125928_598

   - Келажакдаги режаларингиз?

   - Covid-19 пандемияси тугатилиши билан ўз иш жойимга қайтиб спортчилар саломатлигини сақлаш ва оширишда ҳиссамни қўшиш, Ўзбекистон камончиларнини дунёга танилишида бор билимим билан уларга ёрдам беришни режаларим бор.

    - Коронавирусдан сақланишдан барчага қандай тавфсиялар берасиз?

    - Covid-19 пандемияси сақланишда инсонлар билан ниқобсиз сухбатлашиш, қўл бериб кўришидан сақланиш, бундан ташқари қўл ювиш билан бирга юз-кўзни ювиш шарт. Чунки коронавирус кўз шиллиқ қаватидан кириб бориш хусусиятига эга эканлиги аниқланган. Барчага шуни айтган бўлардимки, коронавирусни фақатгина уйда қолиб енгамиз. Карантин вақтида уйда оила аъзоларингиз билан вақтни ўтказинг. Эътиборингиз учун рахмат!!!  

Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: