Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Интервью

Камондан отиш федерацияси президенти
Отабек Сабитджанович Имамов билан су
ҳбат

Хабарингиз бор, айни пайтда кенг тарқалган коронавирус сабаб тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси – Олимпия ўйинлари 2021 йилга қолдирилди.

Бу албатта ўз навбатида Ўзбекистон камондан отиш федерацияси режаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Мазкур масалалар юзасидан Ўзбекистон камондан отиш матбуот хизмати, Ўзбекистон камондан отиш федерация президенти Имамов Отабек Сабитджанович билан қатор масалалар юзасидан интервью уюштирди.

- Ассалому алейкум, Отабек Сабитджанович кўплаб саволлар йиғилиб қолганди. Ўтган 2019 йилда камондан отиш спорт туридан сезиларли даражада ижобий тамонга ўзгарганлиги яққол сезилди. Айтингчи, ўтган йил давомидаги санаб ўтадиган ривожланиш ҳақида нима дея оласиз?

n

Рахмат, ха 2019 йилда анча ўзгаришлар бўлди айтадиган бўлсам, спортчиларимиз жаҳон миқёсидаги даражалари янада кўтарилди. Осиё чемпионатида спортчиларимиз тарихда илк бор кучли тўртликка кирди, спорчиларимизга рахмат айтаман.

-2021 йилда Токиода бўлиб бўлиб ўтадиган ёзги олимпия ўйинларига йўлланма киритиш учун бўлиб ўтадиган мусобақалар хақида гаплашайлик?

Олимпия ўйинларига йўлланма берадиган мусобақамиз 2020 йилнинг 22-28 июнь кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида жамоавий баҳсларда бўлиб ўтиши режаллаштирилган эди бироқ хозирги кунда коронавирус пандемияси сабаб маълум бир муддатга қолдирилди.

k

-Айтингчи олимпия ўйинларига йўлланма берадиган Берлиндаги мусобақага спортчиларимизнинг жисмоний ҳолати умуман олганда қандай тайёргарликга эга эдилар?

Спортчилармизнинг ҳолати хақида гапирадиган бўлсам, имкон қадар мураббийларимиз томонидан хам психалогик хам техник жиҳатдан юқори даражадаги машғулотларни олиб боришаётганди. Хозирда барча спортчилар эпидемия сабаб ўз уйларида давом эттиришмоқда.

1 2 3

-Айни пайтда юзага келган коронавирус пандемияси туфайли барча спорт турлари, шу жумладан камондан отиш федерацияси режаларига ҳам ўзгартириш киритилган. Ушбу масала юзасидан қандай маълумот бера оласиз?

Режалар ўз ўзидан ўзгариши табиий хол албатта, биз учун асосий ҳисобланган комплекс мусобақалар хам маълум бир муддатга қолдирилди. Ўқув машғулот йиғинлари, Республика мусобақалар хам шулар жумласидандир. Лекин бунга қарамай спортчилар ўз уйларида кунлик режага асосан машғулотларни амалга оширмоқдалар.

a

  

-Яна Токио олимпиядасига қайтамиз айтингчи йўлланма олиш масаласи олишни уддалай оладими сизнингча спортчиларимиз?

Бу масалада гапирадиган бўлсам юқоридаги гапларда айтганимдек, 2019 йилда спортчилармиз тарихий натижани қайд этдилар яъни кучли тўртликка кирдилар. Камондан отиш спорт туридан дунё миқёсида Осиё минтақасда кучлик учлик ўрин эгаллаган булар; Корея, Хитой, Япония давлатларидир. Олимпия ўйинлари, Жаҳон чемпионатларида хам ушбу учлик доим медалларга давогарлик қилиб келишади. Берлиндаги мусобақа биз учун жуда ҳам қийин кечиши табиий холат бунда фақат жамоавий баҳсларга йўллама ўйналади. Бу йўлда спортчиларимиз қўлидан келган барча ишларни амалга оширадилар. Буёғига яхши ният қиламиз.

-Келинг энди халқаро муносабатлар ҳақида суҳбатлашсак?

-Халқаро муносабатлар тўғрисида хозирги кунларда жуда катта кенг қамровли ишларни режа қилиб турибмиз. Мамлакатимиздаги барча тренерларни жаҳон тажрибаларидан хабардор бўлишлари учун Корея Республикасидан тажрибали тренерларни жалб қилган ҳолда уларга лекция ва семинарларни ташкил этишни йўлга қўймоқчимиз. Бундан ташқари спортчилармизни ўқув машғулот йиғинларини хам ўша ерда ўтишлари ва Кореялик спортчиларни юртимизда машғулотлар ўташ учун қўшма режаларни хам ўйлаб турибмиз. Шу билан бир қаторда миллий терма жамоа аъзоларини тўлақонли комплекс мусобақаларда иштирок этишларини таъминлаб борамиз.

g

 

-Моддий техник базалар, ҳамда спорт инвентарлари миллий терма жамоа аъзолари умуман олганда Республика миқёсида етарли даражадами?

-2019 йилда замон талабларига жавоб берадиган федерация базаси барпо этилди.
Бу ўз навбатида спортчиларга ва федерация ходимларига жуда катта шароит яратилганлигидан далолат. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси кўмагида хориждан жаҳон стандартларига жавоб берадиган префессионал камонлар жамланмаси олиб келинди. Бу йилда хам олиб келиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари спорт инвентарлари аста секинлик билан моддий техник базани кенгайтирмоқдамиз. Яна битта нарсани айтадиган бўлсам қишки ёпиқ иншоатни барпо этишни ўйлаб турибмиз, бу бўйича Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон олимпия қўмитасининг кўмаги аҳамиятлидир.

-Хабарингиз бор хозирги кунда коронавирус эпидемияси дунё бўйича ривожланиб бормоқда спортчиларнинг саломатлиги жойидами? Улардан ҳеч қандай шикоят бўлмадими?

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази томонидан таклиф этилган кўрсатмаларга асосан кунлик гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ҳаёт тарзини олиб боришлари, тана ҳароратини ўлчаб туришлари ва шикоятлари бўйича алоҳида тузилган телеграм гуруҳимизга ёзиб боришлари таъкидланган. Бу ишларнинг бари амалга оширилмоқда. Шу йиғилган маълумотларга кўра ҳозирга қадар терма жамоа аъзолари соғ-саломат.

kfbg

-Cпортчиларни соғлиги борасида айтиб ўтдингиз коронвирус ҳақида нима дея оласиз?

Инсон саломатлиги доим биринчи ўринда. Хозир карантин ва гигиена коидаларига риоя килиш муҳим. Шунда биз бу касалликни албатта енгамиз. Режаларимиз доимгидек спортчиларни турли касалликлардан ҳимоя килиш, фармакологик қўллаб қувватлаш, спорт мусобакаларига спортчи организмини тўлик куч билан боришини таьминлашдан иборат.

-Отабек Сабитджанович келгусидаги режаларингиз?

Келгусидаги режаларимиз катта ишларни режаллаштирмоқдамиз, спортчиларимизни жаҳон миқёсидаги даражаларини кўтариш, Ўзбекистонимизнинг байроғини кўкларга кўтариб ушбу спорт турини ривожлантириш аниқ мақсад қилиб қўйганмиз. Бу ишларда ҳабарингиз бор Президентимиз спортга алоҳида эътибор қаратмоқдалар қатор фармойиш ва қарорларни чиқармоқдалар. Бу нима дегани алоҳида эътибор дегани. Ҳукуматимизга алоҳида миннатдорчилик айтишимиз керак.

za

-Сўнги саволимиз коронавирус ҳақида юртошларимизга нима дея оласиз?

Каронавирусга келсак, хар бир дардни берган бу Аллох шифосини ҳам бергувчи давосини ҳам бергувчи Аллоҳ, фақат қоида ва тадбирлари бор буларга итоат матонат ва сабр билан киришсакгина бу биздан узоқ ва давф бўлишига ишонаман. Биз бундай кунларда оиламиз билан биргаликда бўлишимиз, уларга яқиндан таълим ва тарбия меҳримизни бераётганиздан шукронада бўлиб, юртимиздаги ушбу эпидемияга қарши курашаётган барча раҳбару ходимларга Аллоҳдан куч мадад соғлиқ саломатлик тилаб қоламан.

 

Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: