Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Интервью. Гулнора Арипова

photo_2021-04-28_13-48-04

  1. Гулнора Арипова нега айнан бу спорт турини танлаган?

- Мен Қибрай туманидаги кичкина қишлоқда аниқроғи шаҳарчада катта бўлганман.  Бир куни синфимизга бир инсон келиб (ўша пайтда мен еттинчи синфда ўқирдим) бизни шу спорт  билан шуғулланишга таклиф қилган. Бизнинг вилоятда олдин бундай спорт тури бўлмаган. Бу албатта мен учун қизиқ эди. Бутун синфимиз билан бирга борганмиз. Ана воқеадан сўнг менда шу спорт тури учун қизиқиш пайдо бўлган.

  1. Шу пайтгача тарбиялаган шогирдларингиздан энг ёқтирганингиз ким?

- Мен бу саволни нотўғри деб биламан. Сабаби бир спортчини яхшисан иккинчисини ёмонсан деп айтиш бола учун салбий таъсир қилади. Шундан кейин у мен ёмон эканман дейдида ўзига эътибор бермайди. Агарда сизга шу бола ёқмаётган бўлсада унгаям ҳамма учун қилган муомалани қилиш лозим. Мана шундан кейин у ҳам ўзини ҳамма қаторида кўради ва натижаларини яхшилашга ҳаракат қилади. Айнан бош мураббийнинг гапи билан бола сўниши мумкин ёки янада кучли спортчига айланиши мумкин. Чунки ҳар бир боланинг ҳам ҳамма қатори имкони бор, ҳуқуқи бор.

photo_2020-07-14_10-27-30

  1. Сиз шогирдларингизга кўпинча камондан отиш спортидаги қайси бир спортчини ўрнак қилиб кўрсатасиз?

- Биласизми бизда ҳам олдин Наталия Бутузова деган 26 карра жаҳон чемпиони бўлган спортчимиз бор. Мен шу инсонни қандай шуғулланганини кўрганман. Собиқ Совет иттифоқида Ўзбекистон шанини ҳимоя қилган. Тўғри ҳозирда Германияда яшаб аёллар терма жамоасида мураббийлик қилмоқда. Ҳатто 4 яшар боласини ўзи билан бирга олиб келиб майдонда эрталабдан кечгача шуғулланарди. Менимча буни ўз касбига муҳаббат дейишса керак. Лекин бир қизиқ томони у Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган мусобақаларда бирортасида чемпион бўлмаган. Аммо халқаро турнирларда энг юқори ўринларни эгалларди. Мен шогирдларимни шу спортчига ўхшашларини хоҳлардим.

  1. Камондан отиш спортидаги фаолиятингизда энг эсда қоларли бўлган онингиз?

- 2019 йил Туркиянинг Самсун шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган вақтимизда, ҳеч эсимдан чиқмайди нонушта пайтида залга бир чиройли аёл кириб келди. Бир қарашда танидим. Бу Наталия Бутузова эди. Германия аёллар терма жамоаси билан бирга кириб эрталабки нонуштага ўтиришди. Мен унинг олдига бориб саломлашиб бир икки нарсаларни сўрамоқчи бўлганимда у кечки пайтда хонасида бемалол гаплашишга таклиф қилди. Кечки пайт олтиларда хонасига бордим ва ярим тунгача суҳбатлашдик. Вақт ўтганини сезмай қолипман ҳам. Биз ўзаро фикрлашдик, мен шундай 26 карра  жаҳон рекордчиси билан суҳбатлашганимдан жуда хурсанд бўлдим.  

Вверх

photo_2020-04-30_19-51-45

Телефон: