Адрес:
Город Ташкент, Чиланзарский район, улица Фозилтепа, дом 38

Мерганчиларимиз ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда Республика ва халқаро мусобақаларни якунлаб таътилга чиқдилар

« Назад

Мерганчиларимиз ўқув-машғулот йиғинлари ҳамда Республика ва халқаро мусобақаларни якунлаб таътилга чиқдилар 16.12.2019 09:20

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулотлар йиғинлари, Республика ҳамда ҳалқаро турнирларни якунлаб терма жамоа бош мураббийи томонидан спортчиларимизга дам олишлари учун таътил берилди. Ушбу таътил беришдан кўзланган асосий мақсад спортчилар йил давомида ҳам жисмонан ҳам маънан чарчоқ аломатлари сезилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун 2020 йилда бир қатор мусобақалар олдинда турибди. Шу муносабат билан мерганчиларимиз январь ойидан яна ўқув-машғулот йиғинларига киришадилар.
Ҳабарингиз бор, 2019 йилда Ўзбекистон милиий терма жамоаси кўплаб мусобақаларда ижобий натижаларга эришдилар. Энг қувонарлиси спортчиларимиз барча қатнашиши керак бўладиган мусобақаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар. 
Ҳусусан 22-28 ноябрь кунлари Таиланднинг Банкок шаҳрида Осиё чемпионатида тарихида илк маротаба аёллар ўртасида Абдусатторова Зиёдахон кучли тўртликга кирди. Хозирги кунга қадар энг ижобий натижа ушбу натижа хисобланмоқда. Келаётган 2020 йилда хам спортчиларимизга куч ғайрат ҳамда бундан хам юқори натижаларга эришишини тилаб қоламиз
Вверх
Телефон: